Nurota tumani, Islom Karimov ko'chasi 48 uy

  • Yaratildi: 27.08.2022 15:46

Ochiq muloqot

DSCN7756

2021 йилда Давлат раҳбари томонидан ёшлар билан ўтказилган форумлар, сайловолди учрашувларда ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марралар белгиланди. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратиш зарурлиги шахсан давлат раҳбари томонидан илгари сурилди.

Натижада, 2022 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори тасдиқланиб, мазкур Қарор орқали республика бўйича барча маҳаллаларда ёшлар етакчилари лавозими жорий этилиб, юқоридаги қарор орқали ёшлар етакчиларининг иш фаолияти бўйича ҳуқуқий асослари яратиб берилди.

Мазкур қарорга асосан, Ёшлар етакчиларининг маҳалалардаги ёшлар билан ишлаш борасида 6 та йўналиш бўйича иш олиб боришлари ҳамда етакчиларнинг тавсияси асосида ёшларга бериладиган 13 та йўналишдаги ёрдам турлари белгилаб берилган.

Ушбу қарорга мувофиқ Нурота туман ҳокимнинг ҳам қарори тасдиқланиб, туман ҳокими раислигида Маҳалларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси тузилиб, мазкур йўналишда туман миқёсида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Туманда 31та маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимига танлов орқали 165 нафар номзодлар орасидан ёшлар билан ишлаш кўникмаларига эга, иқтидорли ва малакали 31 нафар кадрлар саралаб олинди.

Шундан 30 нафари эркаклар, 1 нафари аёл, ёш тоифаси бўйича: 1 нафари 20 ёш (0,03%), 9 нафари 21-25 ёш (29%), 13 нафари 26-30 ёш (41,9%), 8 нафари 31-35 ёш (25%), маълумоти бўйича: 16 нафари олий, 8 нафари тугалланмаган олий, 7 нафари ўрта-махсус маълумотга эга.

92-сонли қарорга асосан, биринчи навбатда ёшлар етакчилари учун қулай шароитлар яратиб бериш ҳамда уларнинг савиясини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Нурота туманида ҳам дасталб ёшлар етакчилари учун замон талабларига мос бўлган шарт-шароитларни яратиш ва улар учун хизмат хоналари ҳамда моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда тизимли ишлар ташкил этилиб, туман бўйича 31 та МФЙ Ёшлар етакчиларига хизмат хоналари ажратилди. Уларнинг 21 таси учун алоҳида хона, 10 таси учун умумий хона ажратилди.

Мавжуд барча ёшлар етакчилари тўлиқ равишда мебель жиҳозлари, компьютер жамламалари билан таъминланди ҳамда улар тўлиқ Интернет тармоғига уланган ҳолда “Samsung tab-7” планшетлари билан таъминланди.

Қолаверса, 92-сонли қарорининг 13-бандига асосан жорий йилнинг 4 ойи мобайнида 2 маротаба республика даражасида, 3 маротаба вилоят даражасида ёшлар етакчилари учун ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарорлари, қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, юклатилган функционал вазифалар ижросини таъминлашни сифатли йўлга қўйиш ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича самарали бошқарув тизимини жорий этиш борасида тушунчалар берилди.

Янги тизим асосида энг биринчи ўринда маҳалла-сектор-туман кесимида 14-30 ёшдаги 22 минг 532 нафар ёшлар баланси шакллантирилиб, электрон платформага киритилди.

“Ёшлар баланси” асосида бугунги кунда ишсиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлардан 564 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 516 нафарига (91,4 фоиз)амалий ёрдам кўрсатилган.

Бугунги кунда 48 нафар(8,5 %) ҳозирда дафтарда қолмоқда.

Дафтардан чиқарилганлар:

29 нафар (1.6 %) бир марталик моддий ёрдам ажратилган.

 3  нафар (0.5 %) доимий иш ўринларга жойлашган;

– 7 нафар (1.4 %) ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилган;

– 60 нафар (11.9 %) ёшларга ер майдони ажратилган ;

– 82 нафар (15.8 %) ёшларга меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилган;

– 104 нафар (20,1 %) ёшларга сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилган;

– 22 нафар (5,6 %) ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси харажатлари қоплаб берилган;

– 200 нафар (38,7 %) контракт тўловлари тўлаб берилган;

– 47 нафар (9,3 %) ёшлар ўз аризасига кўра;

– 4 нафар (0,7 %) ноқонуний дафатарга кирганлиги учун дафтардан чиқарилган.

-5 нафар (0.4 %) тиббий хизмат кўрсатиш

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда 555 нафар ёшларга 15,7 млрд.сўми кредит ажратилган, 122 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғармада жами 1843,6 млн. сўм маблағ шакллантирилган бўлиб, унинг 1648,8 млн. сўми маҳаллий бюджетдан, 194,8 млн. сўми ундирувларга оид ижро ҳужжатлари ва ҳомийлик маблағларини ташкил этади.

Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 648 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1624,1 млн. сўм маблағ сарфланди. Ҳозирда жамғармада 173,5 млн сўм маблағ мавжуд.

Қолаверса, “Ёшлар дафтари” платформасига жорий йил давомида жами 865 та аризалар келиб тушган бўлиб, 544 таси (62,9 %) тасдиқланган, 315 таси (36,4 %) рад этилган ҳамда 6 таси (0,7 %) кўриб чиқилмаган аризалар ҳисобланади.

Бундан ташқари, “Ёшлар баланси” асосида маҳаллаларнинг ёшлар билан ишлаш самарадорлиги баҳоланиб, 31 та маҳалланинг 7 таси “қизил”, 1  таси “сариқ” ва 23 таси (74,2 %) “яшил” тоифаларга ажратилди.

Шундан келиб чиқиб, маҳаллалар кўрсаткичларини яхшилаш учун 31 та маҳалла, 1 та туман бўйича жами 634 та банддан иборат бўлган 32 та Ёшлар дастурлари тасдиқланиб, ижрога йўналтирилди.

Бугунги кунда 602 банд (95%) ижроси таъминланиб, ушбу бандлар ижроси учун жами 1 млрд. 542 млн. сўм маблағ сарфланди. Дастур ижроси доирасида жами 12 минг 100 нафар ёшлар қамраб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорида маҳалладаги ёшлар етакчилари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун 6 та йўналиш бўйича кунлик тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириши лозимлиги белгиланган.

Мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этиш мақсадида “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида ҳар бир маҳаллада намунали тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.

Жорий йил мобайнида 434 та тадбирлар ўтказилиб, 12,1 минг нафар ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, қарор ижроси доирасида “Бир нуронийга 10 нафар ёш” лойиҳаси доирасида туманда 594 нафар тарбияси оғир, жиноятчиликка мойил бўлган 63 нафар фахрий нуронийларга бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 ва “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 11 апрелдаги ПҚ-201-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла-сектор-туман ҳамда шаҳарларда амалга оширилган ишлар бўйича қарорда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги вазифалар ҳамда Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 1 апрелда “Ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича” ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида сингари Нурота туманида ҳам 5 та ёш тоифасида 9 та спорт тури бўйича ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилди.

-Ёшлар овози танловига танловига жами 624 нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб 4 та йўналиш бўйича 14 нафар ёшлар сектор босқичидан туман босқичига йўлланмани қўлга киритишиб туман босқичида 6 нафар ёшлар вилоят босқичида иштирок этиб

 Бахшичилик йўналиши бўйича 16-22 ёш тоифасида Темирқовуқ маҳалласидан Шанжарова Улжалғас 2 ўринни эгаллади.

-Футбол мусобақаларига жами 1802 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 1396 нафар ёшлар маҳалла босқичида иштирок этишди ва сектор босқичига 496 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритишди ва туман босқичида Сайдато маҳалласи жамоаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

-Мини футбол мусобақаларига 1226 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 945 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 310 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида Сайдато маҳалласи жамоаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

-Воллейбол мусобақаларига 1293 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 1696 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 793 нафар ёшлар иштирок этишиб туман босқичида  144 нафар иштирок этишди ва 36 нафар ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди 16-21ёш тоифасида 2-ўрин билан Янгитурмуш 27-30 ёш тоифасида 3-ўрин билан Орасой маҳалласи  Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

-Енгил атлетика мусобақаларига 1146 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 989 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 615 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб Туман  босқичида 72 иштирок этишиб 13 нафар ёшлар вилоят босқичига Оқмачит, А.Темур, Темирқлвуқ, Нуробод, Сайдато,Мустақиллик, Авазсой маҳаллалари йўлланма олишди.

-Стритбол мусобақаларига 766 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 977 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 544 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида 80 нафардан зиёт ёшлар иштирок этишиб 6 та жамоалардан 30 нафар ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва вилоят босқичида 27-30 ёш тоифасида А.Темур маҳалласи   3-ўрин билан Республика босқичига йўлланма олишди.

-Шахмат мусобақаларига 1136 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 951 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 230 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида 48 нафар ёшлар иштирок этишди ва вилоят босқичида ИбнСино, Бўдиқ, Чуя маҳаллалари иштирок этишди.

-Шашка мусобақаларига 1091 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 932 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 222 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида 24 нафар ёшлар иштирок этишиди ва вилоят босқичига  5 нафар ёшлар иштирок этишиб 16-21 ёш тоифасида Э.Судур маҳалласи ёшлари Республика босқичига йўлланма олишди.

-Стол тенниси мусобақаларига 888 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб  723 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 376 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва   туман босқичида 4 та сектордан 24 нафар ёшлар иштирок этишиб 5 нафар ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

-Стреет воркаут мусобақаларига 635 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 501 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 293 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида 48 нафар ёшлар иштирок этишиб вилоят босқичига 12 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритишди ва вилоят босқичида 22-26 ёш тоифасида 1-ўрин билан А.Темур маҳалласи ёшлари Республика босқичига йўлланма олишди.

-Қувноқлар ва Зукколар мусобақаларига 803 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 520 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 177 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида 50 нафар ёшлар иштирок этишиб Оқмачит маҳалласи ёшлари вилоят босқичига йўлланма олишди.

-Кибер спорт мусобақаларига 1063 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 860 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 260 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди 28 нафар ёшлар туман босқичида иштирок этишиб 12 нафар Э.Судур, А.НОвоий, Бўдиқ, ИбнСино маҳаллалари ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

-Мушоира мусобақаларига 1405 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 376 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 93 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди туман босқичида 12 нафар ёшлар иштирок этишиб вилоят босқичига 3 нафар ёшлар иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди ва вилоят босқичида 22-26 ёш тоифасида Жарма маҳалласи 1-ўрин билан Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди..

-Зукко китобхон мусобақаларига 904 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 534 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 186 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди туман босқичида 24 нафар ёшлар иштирок этишиб вилоят босқичига 1 нафар Оқмачит маҳалласи жамоаси йўлланмани қўлга киритди.

-Ёш китобхон оила мусобақаларига 564 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 416 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичига 62 нафар ёшлар йўлланмани қўлга киритиб сектор босқичида иштирок этишди ва туман босқичида 4 нафар ёш оилалар иштирок этишиб вилоят босқичига 1 нафар ёш оила йўлланмани қўлга киритди ва вилоят босқичида Нурфахр маҳалласидан Қудратуллаевлар оиласи фахрли иштирок этишди .

-Заковат мусобақаларига 1069 нафар ёшлар рўйхатдан ўтишиб 883 нафар ёшлар иштирок этишди ва сектор босқичида 186 нафар ёшлар иштирок этишди.Туман босқичида Сувлиқ маҳалласининг Лидерлар жамоаси 1-ўрин Оқмачит маҳалласининг Алгоритм жамоаси 2-ўрин Жарма маҳалласининг Сириус жамоаси 3-ўринни эгаллашиб вилоят босқичига йўлланма олишди.

Жорий йилнинг 1-ярмида туман бўйича ёшлар томонидан 20 та (9 та ошган) жиноятлар содир этилган бўлиб, уларда 12 нафар ёшлар ҳисобланади.

Бу кўсаткич вояга етмаганлар ўртасида еса 1 тани ташкил қилмоқда. Жорий йил мобайнида 10 нафар ёшлар томонидан фирибгарлик ҳамда 4 нафар ёшлар томонидан ўғирлик, қолган 6 нафар ёшлар бошқа жиноятлари содир етилганлиги қайд қилинган.

Жорий йил ҳолатига жами 40 нафар (3 та хотин-қиз) ёшлар профилактик ҳисобга олинган.

2022 йилнинг 1-ярмида вилоят миқёсида 1 нафар вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир етилиши кузатилган бўлиб, 1 та ўғрилик жиноятлар қайд қилинган.

Ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси вилоят ҳокимлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йил давомида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган жами 94 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилиб, уларда 2 минг 140 нафар ёшлар қамраб олинди (шундан, 890 нафари аёллар).

Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг айниқса тунги вақтлардаги фаолиятлари устидан назоратни кучайтириш мақсадида вилоятдаги 31та маҳалланинг ҳар бирида уюшмаган ёшлардан таркиб топган 5 нафардан “Қалқон” гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари маҳалладаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича инспектор билан рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур йўналишда бугунги кунга қадар 10 маротаба тунги ва кундузги рейд тадбирлари ўтказилиб, уларда 65 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди, рейд тадбирларида 14-30 ёшгача бўлган 24 нафар ёшларнинг жамоатчи жойлари тартиб қоидаларига риоя қилиш маданияти юзасидан тушунтириш ва профилактик суҳбатлар ташкил этилди.