Туман ҳокими ўринбосари Р.Азимов, «Ипотека-банк» АТИБ Навоий вилояти филиали бошқарувчиси Д.Ёқубов иштирокида Туркиянинг «MERMER KESIME ve SILME MAK. SAN. TIC. LTD. SHTI.» (MKS) тошни қайта ишлаш ускуналари ишлаб чиқариш компанияси бош директори С.Йенер ҳамда корхона иш бошқарувчиси У.Четин билан музокара ўтказди.
Музокаралар аввалида, Навоий вилояти ҳудудида, «MKS» компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг кўргазма зали (showroom), сервис маркази, компаниянинг савдо офисларини очиш масалалари илгари сурилди.
Қолаверса, Нурота туманида мавжуд мармар ва гранит конларини ўзлаштириб, туман кичик саноат зонаси ҳудудида, тошни қайта ишлаш заводи ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳа таклифига тайёр эканлигини билдирди.
Музокаралар якунида эса, юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «MKS» компанияси томонидан ҳамкорлик қилиш таклифи билдирилди ҳамда ўзаро келишув имзоланди.
Келишувда белгиланган вазифалар ижроси доирасида мазкур компания иш бошқарувчиси У.Четин бошчилигида мутахассислар гуруҳи ўзимизнинг мавжуд имкониятларимизни ўрганиш мақсадида, жорий йилнинг сентябрь ойида вилоятимизга ташрифи режалаштирилди.