Нурота туман ҳокими А.Файзиев тумандаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Ажирим қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.
Учрашувда қишлоқ аҳолиси ўзларининг мавжуд муаммолари ва таклифлари юзасидан амалий ёрдамлар сўраб мурожаат қилишди.
Жумладан, аҳоли томонидан мазкур қишлоқ йўлларни таъмирлаш, электр энергия таъминотини яхшилаш, иш билан таъминлаш, мобил алоқа воситаси сифатини яхшилаш юзасидан амалий ёрдамлар сўраб мурожаат қилишди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.