Nurota tumani, Islom Karimov ko'chasi 48 uy

  • Yaratildi: 30.11.-0001 00:00

Byudjet hamda byudjetdan tashqari jamgʻarmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2023 yil

2023 йилда туман бюджети даромадлари прогнози  режаси 28 918,8 млн.сўм белгиланган бўлиб ҳақиқатда йил якуни билан  маҳаллий бюджет даромадлари 33 219,7 млн.сўмни ташкил этиши маҳаллий бюджет прогнози 4 300,9 млн.сўмга орттириб бажарилди.

Ўз навбатида туман маҳаллий бюджети харажатлари 191 165,0 млн. сўмни ташкил этмоқда,

Шундан: Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 126 907,0 млн.сўм ёки туман маҳаллий бюджети умумий харажатларининг 66,4 фоизи, шундан (мактабгача таълим 11,5 фоиз, умумтаълим 13,2 фоиз, соғликни сақлаш 49,8 фоиз ва ижтимоий нафақалар 25,5 фоиз)

2023 йилда туманда 20 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб 3214 нафар бола тарбияланмоқда. Бундан ташқари тумандаги ташаббускор тадбиркорларнинг сай ҳаракатлари орқали 6 та давлат хусусий шерикчилик, 68 та оилавий мактабгача таълим муассасалари жами 74 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб уларда 1942 нафар бола тарбияланмоқда. Ушбу муассасаларни сақлаш харажатларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 7 182,3 млн сўм миқдорида субсидия ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 654-сонли қарорига асосан тумандаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 5 830 та оилаларга 32 316,2 млн сўм ижтимоий нафақалар ажратилди ва белгиланган тартибда молиялаштирилди. Шундан, 18 ёшгача болалари бўлган 5 643 та оилаларга 31 441,2 млн сўм, 187 та оилаларга 875,0 млн сўм моддий ёрдам тўловлари ажратилди.

2023 йилда иқтисодиёт харажатлари миқдори 67 004,1 млн.сўмни ташкил этиб маҳаллий бюджет харажатларининг 35,1 фоизини ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда туман Ободонлаштириш бошқармасига туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан бошқарма моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 1 дона трактор, тиркама ва бошқа махсус жиҳозлари билан харид қилиш учун 493,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

2023 йилда туманда ички йўлларини таъмирлаш харажатлари учун жами 978,5 млн сўм маблағ ажратилди. Ажратилган маблағлар ҳисобига тумандаги 5 та кўчада 1,9 км ички йўллар асфалт қоплама билан қоплаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сон қарорига асосан “Менинг йўлим” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга жами 1 935,9 млн.сўм маблағ йўналтирилиб тумандаги 4 та кўчанинг 8,1 км қисми асфалт қоплама билан қопланди.

Бошқарув органларини маблағ билан таъминлаш учун 59 978,7 млн.сўм ёки умумий харажатларнинг 31,4 фоизи  сарфланди.

Туман маҳаллий бюджети даромадларининг режадан ортириб бажарилган кисми ҳисобидан 2023 йилнинг 1-2 ва 3-чоракларида жами  1 883,4 млн сўмлик  маблағлар бюджет ташкилотлари ҳамда мақсадли жамғармаларга  йўналтирилган бўлса, 2022 йил якуни билан ҳосил бўлган 1 186,7 млн. сўм эркин қолдиқ маблағлари ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилди. Йил давомида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 1 285,1 млн сўм, “Аёллар дафтари” жамғармасига 642,7 млн сўм, “Ёшлар дафтари” жамағармасига 642,7 млн сўм, “Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш” жамғармасига 309,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон Қонуннинг 13 моддасига асосан туман маҳаллий бюджети тасдиқланган харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиша кўзда тутилган. Ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда туман маҳаллий бюджети харажатларининг 5 фоизи яъни 7 417,6 млн. сўмни маблағ фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилди.

            2023 йилда туман маҳаллий бюджети ҳамда бошқа манбалари билан бирга Фуқаролар ташаббуси жамғармасига жами 13 805,9 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган 14 та лойиҳалар учун Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг тегишли қарорларига асосан жами 12 827,8 млн сўм маблағ ажратилди. 2023 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг 10 таси фойдаланишга топширилди қолган 4 та лойиҳа бўйича таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.