Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 26 январдаги КҚ-302-IV-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди. Жорий йил 18 март куни Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг VII-35-31-5-74-К/22-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан “Нурота туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
Нурота тумани фуқаролар ташаббуси жамғармасига 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигида туман маҳаллий бюджети параметрларида режалаштирилган маблағлар ҳисобидан 2 815,1 млн сўм, 2022 йил 1-чоракда даромадларнинг режадан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан 620,4 млн сўм, 2-чорак даромадларни режадан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан 525,1 млн сўм жами 3 960,6 млн. сўм маблағлар шакллантирилди. Жамғармадаги қолдиқ маблағ билан бирга жами маблағлар миқдори 3 975,1 млн сўмни ташкил қилди. Нурота туманида фуқаролар ташаббуси жамғармасидан маблағларни йўналтириш тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ 3 та босқичда амалга оиширилди.
Биринчи босқичда (қабул қилиш босқичи) жорий йилнинг 15 июлдан 3 августга қадар “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар аҳамиятига эга бўлган жами 248 та таклифлар билдирилди.
Иккинчи босқичда (кўриб чиқиш босқичи) яъни 4 августдан 23 августгача “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритилган таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирлар суммаларига аниқлик киритилди ва ишчи комиссияга тақдим этилди. Фуқароларимиз томонидан билдирилган 248 та таклифлар ишчи комиссия томонидан ўрганилиб белгиланган тартибда 161 та таклиф овоз бериш босқичига ўтказилди.
Учинчи босқич (овоз бериш босқичи) 24 августдан 17 сентябрга қадар давом этди. Овоз бериш босқичига ўтказилган 161 та таклифлар учун фуқаролар томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталига жами 21474 та овозлар келиб тушди.
Жорий йилнинг июл сентябр ойларида “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклифларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда овоз бериш жараёнлари якунлангандан кейин фуқаролар томонидан билдирилган қуйидаги таклифлар белгиланган тартибда “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиблар рўйхатига киритилди. Жумладан:
Нурота туман 47-мактабга 6 хонали 60 ўринли бино қуриш таклифи(таклиф ID рақами 0770600214) (жами 3232 та овоз) харажатлари учун 1000,0 (бир миллиард) млн сўм;
Нурота туман Баркамол авлод болалар марказининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш таклифи (Жумладан ўқувчи партаси 45 комплект, синф хоналари учун доска 17 та, 3 ўриндиқли скамейка 14 та, синф хоналари учун турли хил ўлчамдаги шкафлар жами 38 та, компютер учун стол 10 та, рахбар хонаси ва бошқа ходимлар учун мебеллар тўплами шунингдек, компютер 10 та, моноблок 6 та, интерактив доска 2 та, телевизор 3 та, тикув машинкаси 5 та, оверлок 2 та, проектор 1 та, газ плита 1 та, холоделник 1 та, фотоаппарат 1 та, кондиционер 4 та, ноутбук 2 та, принтер 3/1 3 та, рангли принтер 1 та, гиламлар, жалюзи парда ва бошқалар харид қилиш учун) (таклиф ID рақами 0770600071) (жами 2939 та овоз) харажатлари учун 550,0 (беш юз эллик) млн сўм;
Нурота туман 16-мактаб атрофини темир панжара билан ўраш, эски бинони тўлиқ жорий таъмирлаш таклифи (таклиф ID рақами 0770600045) (жами 2797 та овоз) харажатлари учун 670,0 (олти юз етмиш) млн сўм;
Нурота туман 48-умумтаълим мактаби атрофини темир панжара билан ўраш, эски деворларни бузиш, эски кўмирхонани бузиб ўрнига янгисини қуриш ҳамда мактаб ҳудудини ободонлаштириш таклифи (таклиф ID рақами 0770600029) (жами 2521 та овоз) харажатлари учун 650,0 (олти юз эллик) млн сўм;
Нурота туман 15-мактабни атрофини темир панжара 400 метр билан ўраш, маънавият залини ер қисимини паркет қилиш, кўмирхона қуриш ва ҳожатхона қуриш спорт залини ташқи ва ички қисмини жорий таъмирлаш ўқувчиларга сифатли таълим бериш мақсадида ушбу маблағлағни ажратиш зарур таклифи (таклиф ID рақами 0770400031) (жами 2424 та овоз) харажатлари учун 600,0 (олти юз) млн сўм;