“Таълим фидойилари байрами”“Таълим фидойилари байрами”
Жорий йил 27 сентябрь куни Нурота туман "Чашма” меъморий мажмуасидаги "Нурота миллий боғи”да "1 октябрь-ўқитувчи ва мураббийлар куни”га байрами тадбири ўтказилди. Байрамона тадбирда тумандаги корхона, ташкилот ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари, фахрий ўқитувчилар, ўқувчи ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Туман зиёлилаларини касб байрамлари билан табриклаш учун сўзга чиққан Нурота туман ҳокими Қобул Турсунов, мустақиллик йилларида туманда олиб борилган халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар самараси, чекка қишлоқлардаги янги қурилган умумтаълим мактаблари, ушбу даргоҳлардаги қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратилганлиги албатта, давлатимизнинг ёш авлодларга қаратилган ғамхўрлиги ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, таълим тизимида фидокорона меҳнат қилаётган, ўз иш тажрибасида янги технологияларни, интерфаол усулларни қўллаб таълим жараёнларида замонавий талаблар асосида ўз ташаббусларини кўрсатаётган, "уста-шогирд” анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган бир гуруҳ соҳа фаоллари, ёш ўқитувчилар туман ҳокимлигининг ташаккрномалари билан тақдирланди.
Нурота туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Акмал Халилов ҳам сўзга чиқиб, тумандаги таъзим тизимида қўлга киритилаётган муваффақиятлар, янгиликлар хусусида тўхталиб, ушбу марраларни забт этишда ўқитувчи-мураббийларнинг ўрни беқиёс эканлигини эътироф этди. Шу билан бирга, 58-умумий ўрта таълим мактаби ингилиз тили фани ўқитувчиси Зикрияев Жўрабекка "Халқ таълими аълочиси” унвони ҳам тантанали равишда топширилди.
Байрамона анжуманнинг маданий қисмида тумандаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларининг саҳнавий концерт дастури, "Ўзбекнаво” бирлашмаси хонандалари ҳамда Ўзбекистон Миллийтелерадиокомпанияси "Ёшлар” канали "Қалпоқ” ҳажвий кўрсатуви актиёрларининг чиқишлари ҳам намойиш этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.