Нуратинский район, улица Ислом Каримов 48

  • Yaratildi: 14.09.2022 17:22

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Эътиборга муҳтож инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат.

Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов бошчилигида божхона ходимлари, Нурота тумани ҳокими А.Файзиев, вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги бошқармаси бошлиғи О.Сафаровлар Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида бўлишди.

Ташриф давомида 225 ўринликка мўлжалланган интернат уйида васийликка олинган шахсларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди (https://t.me/navoiycustoms_uz/3575?single).

У ерда истиқомат қилувчи истеъдодли тарбияланувчиларининг ижод намуналари билан яқиндан танишилди.

Шу билан бирга, ташриф давомида “Мурувват” уйидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечимлари юзасидан амалга ошириладаган ишлар келишиб олинди.

Учрашув якунида “Мурувват” уйи тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида совғалар топширилди. Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Инсоннинг жисмоний ҳолати қандайлигидан қатъий назар, унинг қалби ҳамиша соҳир туйғулар ва гўзал ҳисларга ошно бўлади.