Нуратинский район, улица Ислом Каримов 48

  • Yaratildi: 07.09.2022 21:09

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Янги тартиб президент қарори асосида 1 январдан кучга кирди. Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга:

50 БҲМ (1 февралдан – 12 250 000 сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули;

уй-жойларни ижарага олганлик учун 2 БҲМ (1 февралдан – 490 000 сўм) ҳар ойлик пул компенсасияси берилади.

«Бундан мақсад – олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш»

Тиббиёт ходимларига ёрдам пули кўпроқ

Эндиликда тиббий ОТМни охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда, уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан:

30 миллион сўм бир марталик бошланғич ёрдам пули;

уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари ёки 2 БҲМ (1 февралдан – 490 000 сўм) ҳар ойлик пул компенсасияси берилади.

«Олис ҳудудлардаги аҳоли малакали тиббий хизматдан фойдаланишда қатор муаммоларга дуч келади. Қарор билан шу муаммоларни ҳал қилиш, чекка ҳудудларга малакали тиббий хизмат етиб боришини таъминлаш»

Олис ҳудудларда яшаб, ишлаётганларга тааллуқли эмас

Педагогларга қандай талаблар қўйилади?

Тўловлар айнан қандай тоифадаги педагогларга тўланиши бўйича учта асосий кўрсаткич бор:

олий ёки биринчи тоифали бўлиши;

бошқа ҳудуддан келиб ишлаши (тумандан бошқа туманга, вилоятдан бошқа вилоятга);

охирги мактабида бир йил давомида ишлаган бўлиши керак. Яъни «қизил» ҳудудга жалб қилинаётган ўқитувчи «яшил» ҳудуддаги мактабда охирги бир йилда ишлаган бўлиши талаб қилинади.

Педагоглар учун устамалар ҳам бор

2021 йил 1 мартдан бошлаб, «қизил» мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагогларга қуйидаги миқдорда махсус устамалар тўланади:

бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳардан келиб ишлаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз.

Таълим даражаси юқори бўлмаган («қизил») мактаблар рўйхатини ХТВ ва Таълим инспекцияси тузади. Рўйхат вазирлик сайтида эълон қилинади.

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагогларга махсус устамалар улар борган мактаб «қизил» тоифадан чиққан йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

Шифокорларга қандай талаб бор?

Ўқитувчилардан фарқли равишда, тиббиёт ходимлари учун тоифаси бўйича шартлар қўйилмаган. Тиббиёт йўналишидаги ОТМни битирган кадрлар олис ҳудудларга бориб ишлаганда, ўқиш шаклидан қатъи назар (кундузги, сиртқи, кечки) компенсасия тўлаб берилади.

Олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан келиб ишловчи мутахассисларга тегишли ҳудудлардаги захира ерларларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратилади.