Нуратинский район, улица Ислом Каримов 48

  • Yaratildi: 29.08.2022 18:43

120 ўринли мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилди

Бугун туманимиздаги "Жарма" МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида “Жарма” махалласидаги 26–умумтаълим мактабида 120 ўринли янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда туман ҳокими А.Файзиев, файрий устозлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Очилиш маросими аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Шундан сўнг, туман ҳокими сўзга чиқиб, барча таълим соҳаси вакилларини самимий табриклади.

Сўнги беш йил давомида умумтаълим мактаблари ҳамда ўқитувчиларига берилган кенг эътибор мисли кўрилмаган даражага етди. Бу эса ўз навбатида келажагимиз бўлган ёшларнинг етук билим олишлари учун қулай замин бўлиб хизмат қилмоқда. — дея такидлади туман ҳокими А.Файзиев

Сўнг, рамзий лента кесиш маросими ўтказилиб, янги бинода яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Ушбу муассаса биносини барпо этиш учун давлат дастури доирасида 1.9 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ушбу янги кўринишдаги шинам ва ёруғ синф хоналари ҳамда замонавий жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган таълим муассасасида педагогларимизни таълим-тарбия бериши учун барча шароитлар яратилган.

Ушбу даргоҳни битириб хозирги кунда Республикамизни турли жойларида халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган инсонларни фахр билан тилга олиш мумкин.

Булар жумласига ТошДТУ ўқитувчиси, техника фанлари номзоди, доцент Мирзаев Қахрамон Қаршибоевич, Навоий цемент ишлаб чиқариш заводи бошлиқ ўринбосари Абдуғаниев Фаррух Каримович, Навоий Жанубий кон бошқармасида бош хисобчиси Жуманов Толиб Қурбонович, Навоий вилояти касаба уюшмасида Маънавият бўлими раҳбари Нурманова Норимхол Омоновна сингари собиқ битирувчиларни санаб ўтиш мумкин.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизким, Нурота туманида жами 52 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан, 51 таси умумтаълим мактаби, 1 та айрим фанларга чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларини ташкил этади.

Бугунги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида жами 14 198 нафар ўқувчиларга, 1 796 нафар малакали ўқитувчилар дарс бериб келмоқда.