Нуратинский район, улица Ислом Каримов 48

  • Yaratildi: 15.09.2022 10:42

Нурота тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2 чорак ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли қонуни ҳамда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги “Навоий вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-29-65-5-0-K-21-сонли ва Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги “Нурота туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини
тасдиқлаш тўғрисида”ги VII-32-112-5-74-К/21-сонли қарорларида белгиланган кўрсаткичлар доирасида бажарилиши таъминланди.
Жорий йилда махаллий бюджет даромадларининг 2 чорак прогноз режаси 8 909,7 миллион сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 10 660,2 миллион сўмга ёки 119,6 фоизга ижро этилди. Бюджетга қўшимча 1750,4 миллион сўм даромад туширилди.
Шунингдек, жорий йил маҳаллий бюджет даромадларининг биринчи ярим йиллик прогноз режаси 13 806,3 миллион сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 17 852,2 миллион сўмга ёки 129,3 фоизга ижро этилди. Бюджетга қўшимча 4045,9 миллион сўм даромад туширилди.
Туман маҳаллий бюджетини харажатлар қисми 2022 йил биринчи ярим йиллигида 83 351,6 миллион сўм режалаштирилган бўлиб, режага асосан 75 941,1 миллион сўм маблағлар белгиланган тартибда молиялаштирилиши таъминланди.

Батафсил