Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар:
1. Туманда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисида;
2. Нурота туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Нурота туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нурота туманидаги Халқ қабулхонасига 2022 йилнинг иккинчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши муҳокамаси тўғрисида;
5. Туманда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадли кўрсаткичлари натижалари тўғрисида;
6. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда уларнинг маҳалладаги вакиллари томонидан бажарилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;
7. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида;
8. Нурота туманидаги ўқув муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
9. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
10. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги бажарилиши лозим бўлган вазифалари тўғрисида;
11. Бошқа масалалар.