Нуратинский район, улица Ислом Каримов 48

  • Yaratildi: 20.09.2022 19:00

Навоий вилоятида шифокорларга қўшимча устама тўланадиган ҳудудлар тасдиқланди

Олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган шифокорлар ойлигига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Навоий вилоятида шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ҳудудлар рўйхати:
▪️Зарафшон шаҳри — Мурунтов, Даугизтов маҳаллалари;
▪️Хатирчи — Майдон, Мирдош, Ангидон, Лангар маҳаллалари;
▪️Учқудуқ — Кўкпатас, альтинтов, Узунқудуқ, Босдун, Мингбулоқ, Авангард овуллари;
▪️Нурота — Янгитурмуш, Қадоқ, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Сувлиқ, Каттасой маҳаллалари;
▪️Конимех — Қараката, Саржал, Янгиқазған, Учтепа, Боймурод овуллари;
▪️Қизилтепа — Янги ҳаёт маҳалласи;
▪️Томди — Аяқудуқ, Керегетов, Кориз, Сукетти, Томдибулоқ, Шийели овуллари.