АТ Халқ банки вилоят филиали ҳамда "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими, солиқ бошқармаси томонидан "Фаровон ҳаёт қўлимизда" лойиҳаси доирасида коллеж битирувчи қизлари учун семинар ўтказилди. Унда 30 нафардан ортиқ битирувчи қизлар иштирок этди.

Юртимизда коллеж битирувчилари учун ажратилган имтиёзли кредит маблағлари тадбиркорликни ри­вожлантириш, оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлашда асосий кўмак бўлмоқда. Бугун минглаб ёшлар, хусусан, қизлар ўртасида ҳам ўз биз­несини ривожлантираётган, маҳсулотларини хорижга чиқариб, жаҳон бозорларини забт этаётганларининг кўплиги қувонарли. Албатта, хотин-қизларнинг бу борадаги билим ва саводхонлигини ошириб бориш муҳим роль ўйнайди.

Тадбир иштирокчилари тижорат банклари то­мо­нидан яратилган имтиёзли кредитлар, кредит олиш тартиби, тадбиркорлик ҳужжатларини тайёрлаш, солиқ имтиёзлари, бизнес-режа ва лойиҳалар бўйича ло­зим бўлган билимларга эга бўлишди. АТ Халқ банки вилоят филиали кредит бўлими бошлиғи Б. Иб­ра­гимов, "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими раи­си Г. Бер­диеваларнинг лойиҳа юзасидан маърузалари тингланди. Битирувчилар ўзларини қизиқтирган са­вол­лар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қил­дилар. Ёшлар томонидан ўртага ташланган фикр-муло­ҳазалар, қизлардаги тадбиркорликка бўлган қизиқиш эртанги кунга умид ва ишончнинг мустаҳкамлигидан далолат берди.

"Осиё" кафесида иштирокчилар учун байрам дас­тур­хони ёзилди, семинарда фаол иштирок этган би­ти­рувчиларга банкнинг сертификатлари топширилди.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манба:Dustlikbayrogi.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.