Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?" мавзуида ташкил этилган иншолар кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғ.Эшмуродов ва бошқалар мамлакатимизда мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, барча жабҳаларни жадал ислоҳ этиш, инсон омилига устувор эътибор қаратиш борасида эзгу саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида истиқлолнинг қадр-қиммати, унинг ҳаётимиз, тақдиримиздаги аҳамиятига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, учрашувлар, адабий кечалар ўказилди. 

Ушбу тадбирлар натижасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?" мавзуида иншолар кўрик-танлови ташкил этилди. 

Танлов якунига кўра Навоий давлат кончилик институти қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Севара Раҳмонқулова биринчи ўринга, Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қибрай академик лицейи ўқувчиси Дилбар Исмоилова иккинчи ўринга муносиб топилди. Учинчи ўрин Сурхондарё вилояти Музработ педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Озода Қудратова ҳамда Тошкент банк коллежи ўқувчиси Моҳира Азимовага насиб этди. 

Танлов ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди. 

Манба:Uza.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.