Тадбирда туман ҳокими К.Турсунов сўзга чиқиб, бугунги кунда туманимиз ёшларининг кўплаб соҳаларда эришаётган ютуқлари барча тумандошларимизда ифтихор туйғуларини уйғотиши, ўз навбатида бу ютуқлар мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳатларнинг меваси эканлиги, ёшларимиз эса шу имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда янада улканроқ марраларни забт этиш учун бел боғлашлари лозимлиги тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тақдирлаш маросимида таниқли шоир Шамсиддин Садоий ҳам иштирок этиб, ёшларимизга ўз дил тилакларини билдириб ўтди.
Тадбирнинг асосий қисмида туманимизнинг бир гуруҳ иқтидорли ёшлари жумладан: “Менинг бизнес ғоям” танловининг Республика босқичи ғолиблари Ш.Зокиров ва Г.Исломова, “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Энг ёш тарғиботчи” сифатида эътироф этилиб, телевизор билан тақдирланган Ж.Асатов, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилган “Тасвирий санъат” ҳафталигида олтин медал соҳиби бўлган О.Шарипов ҳамда бир қатор фаол ёшлар туман ҳокимлигининг ҳамда “Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.