АККРЕДАЦИТАЦИЯ (лотин.accredete-ишонч билдирмоқ) – халқаро муносабатларга кўра аккредитация шахснинг бошқа давлатда ёки халқаро ташкилотда муайян давлатнинг  вакили этиб тайинланганлигини билдиради.

 

АКТИВ САЙЛОВ ҲУҚУҚИ – сайланадиган давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайлаш ҳуқуқи. Ҳозирги кунда мазкур ҳуқуқ дунёнинг аксарият кўпчилик мамлакатларида жинси, машғулот тури, мулкий ҳолати, маълумоти ва шу кабилардан қатъий назар, бағоғат ёшига етган барча фуқароларга тегишлидир. Актив сайлов ҳуқуқини ёш цензи (Куба, Эронда 16 ёш, Малайзия, Марокаш, Боливияда 21 ёш ва бошқалар), саводлилик (Таиланд, Қувайт) ва ўтроқлик (Эстония, Ботсивана) цензари орқали чеклашнинг айрим ҳолатлари учрайди. Ўзбекистонда фаол сайлов ҳуқуқи 18 ёшга етган барча фуқароларга тегишлидир, суд томонидан  муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар ҳамда суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқаролар бундан мустаснодир.

БИЛВОСИТА (кўп босқичли) САЙЛОВЛАР – вакиллик органининг депутатларини эгри ёки поғонали сайлов асосида сайлашни англатади. Билвосита сайловлар икки ёки ундан ортиқ босқичли бўлиши мумкин, аммо уч ва тўрт босқичли сайловлар ҳозирда кам учрайди. Масалан, Финляндия президенти, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси икки босқичли сайловларда сайланади. Франция сенати уч босқичли сайловларда шаклланади: сайловчилар муниципал маслаҳатчиларга овоз беради, улар эса сенаторларни сайлайдиган делегатларни тайинлайдилар.

ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутатни сайлайдиган сайловчиларнинг умумий сонини англатади. Умумий қоидага кўра Вакиллик нормаси вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак.

ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ- парламент ёки унинг палаталари аъзолари бевосита халқ вакиллари ҳисобланганлиги учун парламент ёки унинг палаталарини вакиллар палатаси деб номлаш русум бўлган. Австралия, Бельгия, Колумбия, АҚШ, Филиппин, Ямайка, Япония ва айрим бошқа мамлакатлардаги парламент қуйи палатасининг номи. Мальта, Янги Зеландия ва Парагвайда – бир палаталик парламентнинг номи.

ДЕПУТАТ- (лотин.uttatus-вакил)-қонунчилик ёки давлатнинг бошқа вакиллик органига сайланган шахс аҳолининг маълум қисми-ўз сайлов органига сайланган шахс аҳолининг маълум қисми-ўз сайлов органи сайловчиларининг ёки бутун миллатнинг вакилли. Депутат аҳоли томонидан давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва бошқа вакиллик органлари ёхуд маҳаллий вакиллик органларига сайланган шахс бўлтб, у ўз сайловчиларининг, бутун халқнинг манфаатларини ифода этади.

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР – сайлов жараёнида кўрсатилган номзодлар номидан ҳаракат қилувчи шахслар. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 15 нафарга қадар ишончли вакилларга эга бўлишга ҳақлидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлиши мумкин.

Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ўз ишончли вакилларини ўзи белгилайди ва бу ҳақда округ сайлов комиссиясига маълум қилади. Сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олади ва уларга гувоҳнома беради.

Депутатликка номзод округ сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда сайловга қадар ўз ишончли вакилини истаган вақтда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин. Ишончли вакил истаган вақтда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли. Ишончли вакил сайлов комиссиясига аъзо бўлиши мумкин эмас.

КУЗАТУВЧИ  (сайлов жараёнида) – сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан ҳамда маҳаллий сиёсий партиялар томонидан тайинланадиган вакиллар кузатувчи мақомига эга. Кузатувчилар маҳаллий ва халқаро кузатувчиларга бўлинади. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн беш кун олдин маълум қиладилар. Округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган намунадаги мандатни, манфаатдор ташиклотдан ариза олинганидан кейин беш ичида, кузатувчи учун беради.

 

Navoiy.uz cайтидан олинган

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.