Конституция – давлатимиз пойдевори


Шу кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши ҳам бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 21 йиллигини ҳамда "Обод турмуш йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, корхона ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, маҳаллаларда турли давра суҳбатлари, маданий тадбирларни ташкил этмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 7-умумтаълим мактаб интернатида "Конституция ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида ташкил этилди.

Конституция – давлатимиз пойдевори Конституция – давлатимиз пойдевори


Ушбу тадбир туман ХТМФМТТЭБ, туман ИИБ ВЕЎН ва ХПГ, шунингдек, Хотин–қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Тадбирни 7-мактаб-интернат директори Э.Давлатов очиб бериб, бугунги йиғилишдаги асосий масала – Ўзбекистон Республика Конституцияси қабул қилинган кунга яқинда 21 йил тўлиши, мамлакатимиз тараққиёти буюк келажагини ёшларсиз, уларнинг интилишларисиз тасаввур қилишимиз қийинлиги, мамлакатимиз ҳукумати ёшларнинг ўз иқтидорини намоён қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқубузарлик, гиёҳвандликни олдини олиш бўйича гапириб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.