Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги 614-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги 614-сонли қарорини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XXXIII-cессияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги 614-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига вилоятда тузиладиган сайлов ўтказувчи тегишли округ сайлов комиссияларига 2014 йилнинг 10 октябрига қадар сайлов участкаларини тузиш бўйича тақдимномалар киритиш вазифаси топширилсин.
3. Сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш, овоз беришни ташкил этиш учун сайлов участкалари ва сайлов округларига барча қулайликларга эга бўлган, замонавий бинолар ажратиш ҳамда уларни республика Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган йўриқнома талаблари асосида жиҳозланишини таъминлаш, туман сайлов комиссиялари ҳамда округ, участка сайлов комиссияларини автотранспорт билан таъминлаш, сайловга оид реклама воситаларини махсус белгиланган жойларда тегишли тартибда ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилсин.
4.Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:

халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи тегишли туман сайлов комиссиясини тузиш;
туман Кенгашига сайлов ўтказувчи тегишли сайлов комиссияларига 2014 йил 24 сентябрга қадар округ сайлов комиссияси аъзолигига ҳамда 2014 йил 25 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига участка сайлов комиссиялари аъзолигига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига биноан жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан номзодлар кўрсатиш тавсия этилсин.
5. "Нурота" телевидениеси (О.Саидқулова), "Нурнома" газетаси таҳририяти (Л.Бозоров)ларга:
сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритилишини таъминлаш,тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслик;
сайловолди ташвиқотини белгиланган тартибда олиб борилишига эътибор қаратиш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор ижроси назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Норбобоев, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ф.Бўринов ва туман сайлов комиссияси раиси Н.Нарзуллаевлар зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: К.Б.Турсунов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.