ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Юртимизда инсон бахт-саодати учун катта ғамхўрликлар қилинмоқда. Ислоҳотлардан мақсад халқимизга янада яхши турмуш шароитларини яратишдир.

20-сентябрь куни “Деҳибаланд” ва “Ғозғон” ҚФЙ ҳудудларидаги аҳоли вакиллари билан вилоят ҳокими Э.О.Турдимовнинг учрашуви Ғозғон шаҳарчасидаги Нурота саноат кончилик коллежида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда фуқаролардан Б.Сафоев, Н.Ҳасанов, Р.Олимов, Б.Хайруллаев, М.Жумаева, Р.Рахимов, Э.Шафиев, С.Қодирова, Т.Эргашевлар ва бошқалар сўзга чиқиб, Деҳибаланд ҚФЙ ҳудудидаги 7-мактабни таъмирлаш, Эски, Самари, Оқтепа, Чашма, Ажрим, Шомуродчорбоғ қишлоқларидан ўқувчиларни коллежларга қатнашиши учун автобус қатновини йўлга қўйиш, шу қишлоқларда замонавий уяли алоқа тармоқлари ишини яхшилаш, шунингдек, “Ғозғон” ҚФЙ ҳудудидаги “Шайхон” маҳалласида мактаб қурилиши, “Шоҳимардон” зиёратгоҳини таъмирлаш, аҳолини ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан таъминлашни янада яхшилашга доир ўз фикрларини айтиб ўтдилар.
Бу масалаларни ҳал этиш ва ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди ҳамда бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Хулоса қилиб айтганда, бундай учрашувлар халқимизнинг оғирини енгил қилишда катта аҳамият касб этиб, уларнинг турмушининг янада фаровон бўлишига замин яратмоқда.
Бу масалаларни ҳал этиш юзасидан вилоят ҳокими Э.О.Турдимов, вилоят ва тумандаги тегишли ташкилот ҳамда корхона раҳбарларига аниқ топшириқлар берди. Хулоса қилиб айтганда бундай учрашувлар халқимизнинг оғирини енгил қилишда катта аҳамият касб этиб, уларнинг турмушининг янада фаровон бўлишига замин яратмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.