“КАМАЛАК”КА АЪЗОМАН”“КАМАЛАК”КА АЪЗОМАН”
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Нурота туманидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак”ка аъзоман” лойиҳаси доирасида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг “Камалак” ёшига қадам қўйган иқтидорли ва ташаббускор ўқувчилари иштирок этишди.
Дасталб, “Камалак” болалар ташкилотига аъзо бўлаётган ўқувчилар томонидан қасамёд қабул қилинди ҳамда уларга “Камалак” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг туман сардорлар Кенгашининг янги таркиби йиғилганларга таништирилди.
Туман “Камалак” сардори М.Эгамов томонидан 2014 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ўқиб эшиттирилди.
Ўқувчилар томонидан турли саҳна кўринишлари, куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди ҳамда ўтган ўқув йилиди ўзининг интилувчанлиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган бир қатор ёшларга туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.