САРҲИСОБ, НАТИЖА ВА РАҒБАТ ФОРУМИ!
Жорий йил 23-28 август кунлари Тошкент шаҳар Бўстонлиқ туманидаги “Камолот ёшлар оромгоҳи”да ўтказилган “Камолот” ЁИҲнинг ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг республика Форуми доирасидаги “Таклиф-ташаббуслар” танловида Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежи БТ етакчиси Равшанова Гулҳаё ғолибликни қўлга киритиб, Диплом, қимматбаҳо совға ҳамда Форум иштирокчиси сертификати билан тақдирланди.
Гулҳаё Равшанова 1993 йил Нурота шаҳрида туғилган. Тумандаги 18 мактабни, 2012 йил тумандаги Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежнинг хўшжаликнинг ҳуқуқий фаолияти йўналишини имтиёли қизил дипломлар билан битирган. Унинг коллеждаги ўқиш даврида алоҳида ташаббускорлиги, ёшларни ортидан эргатиришдек етакчилик салоҳияти ва меҳнатсеварлигини инобатга олган коллеж маъмурияти 2012 йил янги ўқув йилидан бошлаб Гулҳаёни коллежнинг “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси вазифасини ишониб топширди.
Қисқа давр мобайнида вилоят, Республика миқёсидаги фестивал, кўрик танлов ва ўқув-семинарларида фаол иштирок этиб диплом, сертификатлар билан тақдирланган ёш етакчи коллеждаги иш фаолиятида ҳам аҳамиятли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этди. Жумладан, коллежнинг “Заковат” билимдонлар жамоасининг вилоят миқёсида 1- ўринни қўлга киритишида ҳамда коллеж талабаларидан таркиб топган “Қувноқлар ва зукколар” жамоасининг вилоят танловида муносиб иштирок этишида, ёш ижодкор ёшларга етарли шарт-шароит яратиб беришда, шунингдек, “Камолот”ЁИҲ ва бошқа тузилмалар таъсис этган танловларга коллеж талабаларининг юқори савияда тайёрланишида, таълим даргоҳи шарафини муносиб даражаларга кўтарилишида ўз етакчилик маҳорати билан муносиб фаолият олиб бормоқда.
Бугунги кунда туманимизда изланувчан, ёшлар даврасида фаол, бадиий ижодда ҳам ўз сўзига эга Гулҳаёдек ташаббускор қизлар сафи кун сайин кўпайиб бормоқда.
Жамшид БЕРДИЕВ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.