“ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ”“ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ”
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Нурота туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Нурота туман ҳокимлиги ташаббуси билан, туман Хотин-қизлар Қўмитаси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда "Одам савдоси –давр муаммоси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Нурота туман ҳокими К.Турсунов, туман ИИБ бошлиғи Ф.Эргашев, туман бош прокурори Р.Рўзиев, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими бошлиғи И.Нусратов, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Ж.Бобоназаров ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича туман ҳудудий Идоралараро комиссияси аъзолари ва бошқа масъул ташкилот вакиллари иштирок этишди.
“ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ”
Семинарда Одам савдосининг оғир оқибатларидан фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни муҳофаза этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлиги, бунинг учун уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам бериш энг тўғри йўл эканлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Шунингдек, семинар доирасида коллеж битирувчиларининг бандлиги масаласи бўйича йиғилганларни қизиқтирган саволларга масъул ташкилот вакиллари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.