Бош саҳифа > Янгиликлар > Марказий сайлов комиссиясида учрашув

Марказий сайлов комиссиясида учрашув


9-03-2015, 18:35. Муаалиф: info1

 

Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ ДИИҲБнинг Фавқулодда ва Мухтор элчи Каетана де Зулуета бошчилигидаги кузатувчилар миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Меҳмонларни қутлар экан, Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Комиссиянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳамкорлиги самарали ривожланиб бораётганлиги ва ўзининг ижобий натижаларини бераётганлиги ҳақида фикр билдирди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг расмий веб-сайтида 24 февраль куни эълон қилинган ЕХҲТ ДИИҲБнинг Якуний ҳисоботида хулоса қилинганидек, Ўзбекистонда 2014 йилда бўлиб ўтган парламент сайлови уюшқоқлик билан ташкил этилди, Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида шаффофликни таъминлаш ва жамоатчиликни сайлов ҳақида хабардор қилиш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрди. Шунингдек, ҳисоботда қайд этилганидек, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларда ЕХҲТ ДИИҲБнинг аввалги айрим тавсиялари инобатга олинган ва сайловолди ташвиқоти ва овоз бериш тартиб-таомиллари бўйича янада батафсил қоидалар жорий этилган.

 

Каетана де Зулуета ҳозирги вақтда ЕХҲТ ДИИҲБнинг узоқ муддатли кузатувчилари Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ўз фаолиятини олиб бораётганлиги, миссия аъзолари сиёсий партиялар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳамда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари билан учрашаётганлиги ҳақида маълум қилди.

 

ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилар миссияси аъзолари Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури доирасида олиб бораётган фаолияти билан таништирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

 

elections.uz сайтидан олинган


Ортга қайтиш